Меню

Қашқадарё

18.07.2017 2014

ОТА ЭЪТИБОРСИЗ, 16 ЁШЛИ ЎҒИЛ ЭСА

Мисол учун, Москва-Қарши йўналишидаги 995-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Отаниёз Махматқуловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган HP маркали ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 10 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Отаниёз эндигина 16 ёшга тўлган. Унинг яқинлари доимий равишда Россия Федерациясида ишлаганликлари боис, у Москва шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил олади. Қизиғи шундаки, унга тегишли бўлган ноутбукдан оила аъзолари ҳам доимий равишда фойдаланган. Мазкур ҳолат бўйича унга ҳампарвоз бўлган отаси Жўра Махматқуловдан нима сабабдан эътиборсизликка йўл қўйгани сўралганда, у бу “матоҳ”га тушунмаслигини, гўёки шу сабабли эътибор бермаганини баҳона қилди.

624-сонли авиарейс билан ушбу халқаро аэропортга  Москва шаҳридан учиб келган Шерзод Раҳимовнинг ўзи ва қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони ҳамда ноутбук хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган қарийб 600 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Якунда фуқаролар О.Махматқулов ҳамда Ш.Раҳимовга нисбатан тегишли суд органларининг қарорлари билан жарима жазолари тайинланиб, ашёвий далил сифатида олинган қўл телефони ва ноутбук давлат эгалигига ўтказилди.

Халқимизда миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга содиқлик, ёшлар тарбиясида ибо ва ҳаёга эътибор қаратиш асосий мезонлар сифатида улуғланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий онгини менталитетимизга хос бўлмаган ёт ғоялардан асраш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири экан, юқоридаги каби ҳолатларга қарши қатъий кураш олиб борилади,  чоралар эса кескин бўлади.

Хуршид МИРЗАЕВ,

“Қарши аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!