Меню

Қашқадарё

12.05.2020 1898

ҲОСИЛ МЎЛ БЎЛСА, ДАРОМАД ҲАМ ОШАДИ

 Пиллачилик

Ғузор тумани Совлиғор қишлоғида истиқомат қилаётган Тиловат момо Ибодова ёшлигидан ипак қурти боқиш ҳадисини олган. Бу йил ҳам онахон қиз ва келинларини ёнига олиб, икки қути ипак қурти парваришламоқда.

- Ҳозир пилла етиштираётган хонадонлар ҳукуматимиз эътиборида, - дейди онахон. - Меҳнатимизни қадрлаб, яхши ҳақ тўлашмоқда. Агар белгиланганидан кўпроқ ҳосил олсангиз, даромад янада юқори бўлади. Ҳозир ипак қуртларининг ривожланиши яхши. Насиб этса, буюртмачиларга 120 килограммдан ошириб "кумуш тола" сотмоқчимиз.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг дастлабки мавсумида вилоятимиз пиллакорлари 36 минг 364 қути ипак қурти парваришламоқда. Мавсум сўнгида 2 минг тонна пилла тайёрлаш  мақсад қилинган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!