Меню

Қашқадарё

07.04.2022 1459

"Орзулар мамлакати"нинг энг ёмон президенти

АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс Fox News телеканали эфири орқали мамлакат етакчиси Жо Байден замонавий Америка тарихидаги энг ёмон давлат раҳбари бўлганини маълум қилди.

"Ўйлашимча, Байден Америкага замонавий тарихдаги исталган бошқа президентдан кўра кўпроқ зарар етказилишига сабабчи бўлди. Ҳозир мамлакат ичида ҳаётимиздаги энг ёмон инқироз содир бўлмоқда", дея таъкидлаган Пенс.

Сиёсатчининг қайд этишича, охирги 14 ойда АҚШда инфляция даражаси 40 йиллик максимумга етди. Бундан ташқари, мамлакатда бензин нархи 70 фоизга ўсган.

Собиқ вице-президент, шунингдек, амалдаги давлат раҳбари администрациясини коронавирус пандемияси билан кураш ва Афғонистондан "ҳалокатли" чиқиб кетишда йўл қўйган хатоларига ҳам эътибор қаратган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!