Меню
Қашқадарё
"ОРЗУ" БОЗОРИДА 41 МИЛЛИОН СЎМЛИК ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ ЯШИРИНЧА ИСТЕЪМОЛИГА КИМ САБАБЧИ ЭДИ?
Хусусан, бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан "Оқтепа Файз Савдо" МЧЖга қарашли "Орзу" бозорида ўтказилган текширишда мажмуа муҳандис-электриги Шуҳратжон Омонов электр энергияси ҳисоблагичи билан бирга ўрнатилган ток трансформаторларининг А, Б, С қисмларидан Б ва С фазадаги ток трансформатор кучланиш симларини узиб қўйган ва шу ҳолатда фойдаланиб келинган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 41 миллион 645 минг 790 сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1852-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд. Мазкур модданинг 6-қисмида эса биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши кўрсатилган.
Етказилган зарар Ш.Омонов томонидан белгиланган муддатда тўлаб берилгани сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.
Юқоридаги ҳолат шуни кўрсатиб турибдики, қинғир ишнинг қийиғи барибир чиқади. Қонунлардаги енгилликни эса хатони тузатиш учун берилган имконият деб тушуниш керак.
Шарофиддин ТОШПЎЛАТОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси инспектори