Меню

Қашқадарё

08.06.2021 1587

ОРОМГОҲЛАР МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Жорий ёзги соғломлаштириш мавсумида воҳамизнинг Яккабоғ (8 та), Шаҳрисабз (5 та), Китоб (4 та) туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри (1 та) да жойлашган  стационар оромгоҳларда 20 минг 890 нафар болани дам олдириш режалаштирилган.

 Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг минг нафарга яқин фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ҳамда иқтидорли болалар бепул йўлланмалар билан таъминланади.

 Маълумот учун:

 5 июнь куни оромгоҳларнинг биринчи навбатига 4 минг 500 нафар бола жўнаб кетганди.

 Ш.БОЗОРОВА

 Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!