Меню
Қашқадарё
ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРМИ?
Унда вилоятимиздаги барча оромгоҳларнинг директорлари, вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими вакиллари, оромгоҳларга биркитилган масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирок этдилар.
Йиғилишни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев олиб борди.
Таъкидланганидек, болажонларнинг ёзги таътил давомида кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари кейинги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашларига замин ҳозирлайди.
Шунингдек, уларнинг оромгоҳларда ўтказадиган вақти мазмунли ва ҳайратларга тўла бўлиши, ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришлари ёш авлодни маънавий ва жисмоний етук инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эсонбой Ражабов оромгоҳларда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар хусусида тўхталаркан, оромгоҳларни талаблар даражасида таъмирлаш, зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш, болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш борасидаги ишлар ҳақида батафсил гапирди.
Йиғилишда шу кунга қадар оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш борасида масъуллар томонидан бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва мутасаддиларга кузатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шоҳиста БОЗОРОВА