Меню

Қашқадарё

18.07.2017 2116

ОРОЛБЎЙИ БОЛАЛАРИ «ЛОЧИН»ДА

Куни кеча Мадина Абдуллаева сингари мамлакатимизнинг Оролбўйи минтақасида истиқомат қиладиган 500 нафар ўқувчи Қарши темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Маълумки, давлатимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида Оролбўйи минтақаси болалари учун соғломлаштириш оромгоҳлари географияси кенгайтирилган. Ҳар йили белгиланган режа асосида ушбу минтақадан кўплаб болалар республикамизнинг турли ҳудудлари, жумладан вилоятимиздаги сўлим оромгоҳларда ҳордиқ чиқариб қайтишмоқда.

- Корхонамиз тасарруфидаги "Лочин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида Оролбўйи минтақаси болаларини ҳар йили ёзда қабул қиламиз, - дейди "Шўртангазкимё мажмуаси" МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Абдувоҳид Ботиров. - Бу йил ҳам ушбу масканда Қорақалпоғистон Республикасидан келган 250 нафар ва Хоразм вилоятидан келган яна шунча боланинг ёзги таътилда дам олиб, кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!