Меню

Қашқадарё

06.08.2021 1439

Орбитада 70 вагон космик чиқинди айланаяпти

"Роскосмос" агентлиги Ер атрофидаги орбита (самовий жисмларнинг ҳаракат йўли)даги космик чиқиндилар ҳажмини ҳисоблаб чиқди - етти минг тоннадан кўпроқ. Агар уларнинг ҳаммасини тўпласа, темир йўл поезди таркибидаги 70 тадан ортиқ юк вагонини тўлдириш мумкин бўлади, дея маълум қилинади ташкилот Telegram каналида.

"Роскосмос"да космик чиқиндилар ортидан кузатиш бўйича тизим бор. У Россия, Арманистон ва Бразилияда ўрнатилган 36 та телескопдан иборат. Тизим Ер орбитасининг турли йўналишларида ҳаракатланаётган ўн сантиметрдан каттароқ ҳажмли жисмларни кузатади.

Ҳар куни тизим Россия космик аппаратларига яқинлашаётган учтадан ўнтагача потенциал хавфли жисмлар ҳақида хабар олади. Мутахассислар улар билан тўқнашувга йўл қўймаслик учун сунъий йўлдошлар ҳаракат йўналишини ўзгартиради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!