Меню

Қашқадарё

08.06.2021 1403

Қорабоғ можаросида қанча озар ҳарбийси вафот этгани ҳисоблаб чиқилди

Озарбайжон мудофаа вазирлиги ўтган йили кузда Тоғли Қорабоғ можароси доирасида юзага келган қуролли қарама-қаршиликлар вақтида  қурбон берилган ҳарбийлар сонига оид муҳим маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, уруш ҳаракатлари давомида 2 минг 900 нафар ҳарбий хизматчи вафот этган ва яна 14 нафари бедарак кетган дея ҳисобланмоқда.

 "Озарбайжон Республикаси қуролли кучларининг ватан урушида шаҳид бўлган 2 минг 900 нафар ва бедарак кетгани расман қайд этилган 14 нафар хизматчисининг фотосуратлари, исм ва фамилиялари, туғилган санаси ҳамда ҳарбий унвонлари ҳақидаги маълумотларни факт учун тақдим этамиз", дейилади хабарда.

 2020 йилнинг сентябрь ойи охирида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги кўп йиллик территориал зиддиятлар ортидан Тоғли Қорабоғда қайта бошланган жанговар ҳаракатлар тинч аҳоли ўртасида ҳам қурбонлар бўлишига олиб келди. Томонлар бир неча бор ўзаро сулҳга эришиш борасида уриниш бошлади. Аммо, фақат 10 ноябрь тунида имзоланган уч томонлама келишувгина муваффақиятли бўлди. Расмий Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, урушда асир тушган ва қурбон бўлганлар жасадларини ўзаро алмашишга аҳдлашиб олди.

 Шунингдек, ўшанда жанглар давомида қайтариб олинган ҳудудлардан ташқари, Ереван назорати сақланиб қолаётган Калбажар, Лочин, Ағдам туманлари тўлиқ расмий Бокуга топширилиши ва кесишув нуқталари бўйлаб Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилишига келишилганди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!