Меню
Қашқадарё
ОНКОЛОГИЯ ХИЗМАТИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ
Шу маънода давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, республика онкология муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг тузилмасини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига онкологик ёрдам беришни янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширишга 32,5 миллиард сўм ҳамда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ва грантлари ҳисобига 144,1 миллион АҚШ долларини йўналтириш назарда тутилган. Кенг кўламли бу тадбирлар вилоят онкология диспансерини ҳам қамраб олади. Ҳолбуки, айни пайтда вилоятда 40 нафар онколог бўлса, Муборак туманида бундай мутахассис йўқ эди. Шу билан бирга, вилоятда онколог врачлар билан таъминланиш ҳар юз минг аҳолига 0,25 фоизни ташкил этарди.
Эндиликда бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсад қилингани ҳар бир юртдошимизни қувонтириб, саратон касалликлари хавфидан азият чеккан кўплаб инсонларнинг эртанги кунга ишончини оширди.
Суратларда: вилоят онкология диспансери фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.