Меню

Қашқадарё

23.04.2016 1985

“ОНАМ АЙТГАН АЛЛАЛАР”

Ёшларда миллий қадриятларимизга ҳурмат, урф-одатларимизга садоқат туйғуларини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда 11 та жамоа ва 2 нафар яккахон ижрочи иштирок этди.

Танловда иштирокчиларнинг тақдим этаётган дастурларида ўз аксини топган миллий қадриятлар ва анъаналар тараннуми, ижро маҳорати ва  қатнашчиларнинг кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Якунда  “Энг ёш ижрочи”, “Фахрий ижрочи”, “Урф-одат ва анъаналар тарғиботчиси”, “Оргинал ижро учун”, “Ижро маҳорати учун” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Қарши маданият ва туризм коллежи жамоаси фестивалнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

АРСЛОНБЕК.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!