Меню
Қашқадарё
ОНА АЛИМЕНТ ТЎЛАДИ
Гап шундаки, Н.Т. оилавий келишмовчиликлар сабаб 2017 йилда турмушдан ажралиб, 3 боласини эрига ташлади ва чет элга ишлашга кетди. Шу йили фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди томонидан ундан турмуш ўртоғи фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди ва у ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлимига юборилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор 2017 йилдан 2019 йилнинг шу даврига қадар бўлган жами 16 миллион 560 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди. Пуллар ундирилгач, икки тараф ўзаро келишди ва ижро ҳужжати тамомланди. Аммо ачинарлиси, бюронинг туман бўлимига отаси билан келган болалар ҳатто онасини кўришни ҳам истамади. Вақтида хатолардан тўғри хулоса чиқармай, ўткинчи ҳою ҳавасни устун кўрган она учун фарзандларининг меҳридан мосуволикдан ортиқ азоб бўлмаса керак.
Ҳулкар БЎРИЕВА,
Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси