Меню
Қашқадарё
Оммавий қирилиб кетишнинг олтинчи тўлқинига нималар сабаб бўлади?
Ер оммавий қирилиб кетишнинг олтинчи тўлқини остонасида турибди. АҚШнинг Стэндфорд университети профессори Пол Эрлих Daily Mail нашри билан суҳбатда ана шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Ўтган йил декабрь ойи охирида Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ҳам яқин ўн йилда сайёра ҳайвонларнинг динозаврлар йўқолган даврдан кейинги энг оммавий қирилиб кетиши муаммоси билан тўқнаш келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Айтилишича, кўринишидан флора ва фаунанинг миллионлаб вакиллари йўқ бўлиб кетиш ёқасида турибди.
"Оммавий қирилиб кетиш - дунё цивилизацияси тўқнаш келадиган ўзаро боғлиқ экзистенциал (мавжудликка) хавфлардан бири, холос. Бошқаларига иқлим бузилиши, глобал заҳарланиш ва ядровий қуролланиш пойгасининг қайта бошланиши киради", деган Пол Эрлих.
Иқлим ўзгаришлари сабаб юзага келаётган сув тошқинлари, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари худди кучли вулқон отилиши ёки Ерга урилган улкан астероид каби сайёрага жиддий зиён келтириши мумкин.
"Олдинги бешта оммавий қирилиб кетишнинг сабаблари ҳақида муайян баҳслар мавжуд бўлсада, олтинчисининг давом этаётган сабаби ҳақида илмий ҳамжамиятда ҳеч бир гап йўқ - жуда кўп одамлар, айниқса улардан энг бойлари ҳаддан ортиқ истеъмол қилаяпти ва бунинг ҳаммаси гендер ҳолати, ирқий ва иқтисодий нотенгликни оғирлаштиради", дея қўшимча қилган профессор.
Ҳозирги кунга қадар Ерда бешта оммавий қирилиб кетиш рўй берган. Улардан энг машҳури 66 миллион йил олдин улкан астероид туфайли юзага келган ва динозаврлар қирилиб кетишига сабаб бўлган. Умуман ушбу яксон флора ва фаунада 76 фоиз тур астероид зарбаси ва унинг оқибатларидан қирилиб кетгани билан тарихда қолган.