Меню

Қашқадарё

23.04.2016 2433

“ОМАД” ЖАМОАСИГА ОМАД КУЛИБ БОҚДИ

Вилоят халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ва “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада иштирокчи жамоаларни мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар қўллаб-қувватлаб, олқишлаб туришди. 

Унда Деҳқонобод туманининг “Ёшлик”, Косон туманинг “Лочин”, Қарши туманининг “Насаф” ва Ғузор туманининг “Омад” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Натижаларга кўра, етти босқичда ҳам фаолликни қўлдан бермаган Ғузор туманидаги 74-мактаб ўқувчиларидан иборат “Омад” жамоаси  мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

З. РЎЗИЕВА. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!