Меню

Қашқадарё

12.10.2021 160

Олимпия чемпиони олтин медалини сотмоқчи

Ёзги Олимпия ўйинларида украиналик спортчилар жамоаси ҳисобига ягона олтин медални ёздириб қўйган Жан Беленюк Токиода ютган мукофотини сотишни режалаштираяпти. Юнон-рум услубидаги курашчи бунинг ортидан   шаклланадиган маблағни хайрия учун йўналтириш истагида эканини яширмаган. 

"Жуда кўпчилик ишқибозлар аллақачон менинг олтин медалим билан суратга тушишга улгурди. У мамлакатимиз учун шараф ва фахр. Украинага охирги ўтказилган Олимпиаданинг ягона олтин медалини олиб келиш менга насиб қилгани учун Яратгандан ва жамоамдан миннатдорман", деб ёзади спортчи ўзининг Facebook аккаунтида.

 "Аммо, энди бу медаль шунчаки жавонда ётмай, наф келтириши учун шундай қилмоқчиман: уни аукцион ўтказиб, сотиш ҳақида ўйлаяпман.  Барча тушган маблағлар бемор болаларга хайрия ёрдами сифатида берилади", дея қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамиз, Беленюк Токио-2020да юнон-рум кураши бўйича мусобақаларда қатнашиб, 87 килограмм вазн тоифасида олимпия чемпиони бўлганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!