Меню

Қашқадарё

29.09.2022 4017

Олимлар ёмғир чақиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқмоқда

Шимолий Кавказ федерал университети мутахассислари бошқа россиялик олимлар ва Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда булутлардан ёмғир чақиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқмоқда. Бу келгусида булутларни горизонталь йўналишда 50-100 километрга силжитиб, атмосфера намлигини самарали қайта тақсимлаш имконини беради, дея хабар тарқатган Atmospheric research манбаси.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, табиий булутларнинг маҳаллий ва фронтал икки туридан иккинчиси узоқ масофаларга "саёҳат" қилиш хоссасига эга. Улар билан ишлаш ҳисобидан ёғинлар миқдорини сунъий равишда ошириш мумкин. Бунда олимларнинг вазифаси ёмғир қўзғатиш эмас, балки булутларни қурғоқчилик ёки ўрмон ёнғинлари ҳудудларига қадар "тортиб" бориш бўлади.

Яъни, атмосфера фронтидаги ҳаракатлар ундаги сув захирасини камайтириши ҳисобидан қурғоқчилик муаммоси юзага келади. Ушбу муаммони булутлар умрини узайтирадиган, уларни намлик билан тўйинтирадиган махсус реагентлар ёрдамида ечишга ҳаракат қилинаяпти.

Экспертларнинг таъкидлашича, реагент қўшилиши, моделлаштирилганига кўра, атмосфера фронти вертикал чўзилиши кўламини ошириб, нафақат ёғинлар интенсивлиги ва миқдорини, балки улар самараси давомийлигини ҳам узайтиради. 

"Мисол учун, БААдаги ҳамкасбларимиз муаммоси шундаки, фронтал булутлар денгиз акваторияси устидан ўтади ва ёғингарчилик қуруқликкача етиб келмасдан тушади. Келгусида бизнинг ёндашувимиз атмосфера фронтини шарққа томон қўшимча 50-100 километр масофага чўзиш имконини беради", дейди университет профессори Роберт Закинян ҳамда бу кўплаб минтақалар иқлими ва иқтисодиётини яхшилашини қўшимча қилган. 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!