Меню

Қашқадарё

12.03.2021 1104

Олимлар Ер атмосфераси ҳалокатини тахмин қилди

Узоқ келажакда Ер атмосферасидаги барча эркин кислород захираси тугайди. Япон олими Тохо Казуми Озаки ва унинг америкалик ҳамкасби Кристофер Рейнхард ана шу тахминни илгари сурди.

Мутахассислар биз яшаётган сайёранинг геологияси, биологик унсурлари ва иқлимига асосланиб, тадрижий ривожланиш моделини ишлаб чиқди. Натижада Ер атмосфераси яна миллиард йиллар атрофида нибатан барқарор қолишини, ундан кейин эса бир неча минг йиллар давомида амалда кислородсиз муҳит юзага келишини аниқлади. 

Олимлар қарашларига кўра, атмосферада углекислота газлари миқдори камайиши ортидан Қуёш активлашувининг кучайиши ҳалокатга сабаб бўлади. Қачонки бу кўрсаткич кескин даражага етса, сайёрада фотосинтез жараёни издан чиқади ва атмосферага кислород тушиши тўхтайди.

Олимлар "Nature Geoscience" журналида чоп этилган илмий мақоласи якунида: "Биосфера атроф-муҳитдаги бундай катта ўзгаришга мослашишга улгурмайди. Ҳозирда сояда яшириниб ётган ибтидоий анаэроб (эркин кислородсиз шароитда яшай оладиган) микроблар олами яна осмонни эгаллайди", дея хулоса қилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!