Меню
Қашқадарё
Оламшумул сиймо
“Qashqadaryo” газетаси ижодий ишида жамоатчилик асосида ўзининг туркум мақолалари билан фаол қатнашиб келаётган фахрий журналист, тарихий мавзуларда ёзилган “Кешнинг машҳур сиймолари”, “Буюклик йўли”, “Қашқа осмонида қўш юлдуз” асарлари муаллифи Мўмин Азизовнинг яқинда нашрдан чиққан навбатдаги китоби - “Оламшумул сиймо” ҳам бизга Соҳибқирон ва темурийлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни беради. Манбадан муаллифнинг нашримизда кейинги йилларда эълон қилинган илмий-тарихий мақолалари билан бир қаторда, ҳали сизу биз танишиб улгурмаган материаллари ҳам ўрин олган. Умуман, китобни мутолаа қилиб, ўқувчи буюк аждодимиз ҳаёти, авлодлари, маънавий мероси ҳақида билганларини янада кенгайтириб олишига ишончимиз комил.
Таҳририят