Меню
Қашқадарё
ОЛАМ АҲЛИ БИЛИНГИЗКИМ...
Алишер Навоий таваллудига 579 йил тўлди
Алишер Навоий нафақат ғазал мулкининг султони, балки етук давлат арбоби, тилшунос, адабиётшунос, таржимон ва шахс сифатида бутун инсоният даҳоси саналади. Унинг асарларида эзгу хислатлар, инсоний сифатлар улуғланиб, кишилар илму маърифатга, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақирилади.
Ҳозирги кунда дунёнинг турли ҳудудларида кечаётган урушлар, тартибсизликларнинг қанчалик долзарб масала эканини Алишер Навоий ўз давридаёқ англаган ва ижоди намуналарида бу мавзуни тўлақонли акс эттирганди.
Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш
сатрлари битилганига беш асрдан ортиқроқ вақт ўтган бўлса-да, аҳамиятини йўқотмаган ҳолда долзарблиги янада ортмоқдаки, дунё халқлари ушбу байтни ўзлари учун шиор қилиб олса арзийди. Ўз навбатида Навоийни англаш миллатимиз онгу тафаккури юксалишига ҳам хизмат қилади.