Меню
Қашқадарё
19.06.2020
1399
Ҳокимлик вакили 700 доллар эвазига товуқхона бузилмаслигига кафолат берганди
Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро О.Р.нинг аризаси бўйича вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Ички ишлар вазирлигининг "Постда" нашри ёзишича, тадбир давомида туман ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси Ф.Ж. таниши, Шаҳрисабз шаҳридаги Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Н. билан биргаликда фуқаро О.Р.га тегишли деҳқон хўжалиги ер майдонидаги товуқхона биносини бузмаслик ва судга даъво аризаси киритмаслик эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Мазур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.