Меню
Қашқадарё
Ҳокимият вакиллари қиёфасидаги қаллоблар кўприкни ўғрилади
Ҳиндистоннинг Бихар штатида нияти бузуқ кимсалар томонидан узунлиги 18 метр, оғирлиги 500 тонна келадиган чўян кўприк ўғрилаб кетилди, деб ёзади маҳаллий The Hindu нашри.
Ўзларини ирригация департаменти ходимлари сифатида таништирган эркаклар конструкцияни кесиб, бир неча бўлакларга бўлган. Улар маҳаллий аҳолини чалғитиб, кўприк фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолгани, алмаштириш зарурлигини айтишган. Аслида нияти бошқа бўлган шоввозлар уни тўлиқ бузиб олиш учун уч кун сарфлаган.
Маҳаллий аҳоли кўприк ўғриланганини англагач, полицияга мурожаат қилган.
Ахборот манбасининг тахмин қилишича, конструкцияни чўян контрабандачилари бузиб олган бўлиши мумкин. Бунинг учун улар оғир техникалардан фойдаланган ва ҳеч кимда шубҳа туғдирмаган.
Ҳинд нашри кўприк 45 йил аввал қурилганини маълум қилган.