Меню

Қашқадарё

17.02.2022 451

Оёқлардаги тиришиш қонда холестерин миқдори ортиб кетгани аломати бўлиши мумкин

Ҳаракат вақтида оёқларнинг тиришиши периферик артерия ва қонда холестерин миқдори ортиб кетгани аломати бўлиши мумкин, деб ёзади Британиянинг Daily Express нашри Америка кардиологлар ассоциацияси экспертлари хулосаларига таяниб.

"Оёқлар периферик артерия касаллигининг нисбатан кенг тарқалган белгиси - ҳаракат, зинадан чиқиш ва бошқа жисмоний юкламалар пайтида тос, сон мушаклари ёки пайларнинг оғриқли тиришиши ҳисобланади", дея тушунтиради мутахассислар.

Экспертларнинг сўзларига кўра, периферик артерия касаллиги атеросклеротик тошмалар ҳосил қилувчи холестерин тўпланиши туфайли қон томирлари деворлари қалинлашиши ортидан қўзғалади. Бу эса аста-секин аорта ва асосий артерия томирлари торайиши ва тўлиқ тўсилиб қолишига олиб келади.

"Оёқлардаги оғриқ, тиришиш ва бармоқлар увушиб қолиши артерия билан боғлиқ муаммога оид бошқа белгилардир. Шунингдек, қонда холестерин миқдори ортиб кетишидан азият чекаётган беморлар оёқ болдири ва кафтида битмайдиган яралар пайдо бўлади. Бармоқлар тери ранги ўзгариши мумкин", дея аниқлик киритади манба.

Холестерин миқдорининг юқори даражада бўлиши юрак-қон томир касалликлари, томирларда тиқин ҳосил бўлиши хавфини оширади. Бу тананинг қайси қисмида кузатилишига боғлиқ ҳолда инсульт ёки юрак хуружини келтириб чиқариши мумкин. Бундай асоратлардан қочиш учун врачлар фаол ҳаёт тарзи ва тўйинмаган ёғли таомлардан парҳез сақлашни маслаҳат беради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!