Меню
Қашқадарё
26.01.2017
2562
ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА - ЯНГИ БИНОДА
- Кунига 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиникада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган, – дейди мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори Лобар Асамова. – Янги бинони бунёд этишда зарур талаблар эътиборга олингани ҳамда поликлинакамиз “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида энг сўнгги тиббиёт ускуналари ва замонавий инвентарлар билан жиҳозлангани тиббий кўрикларни самарали ташкил этиш имконини бераяпти.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни пайтда мазкур тиббиёт муассасасида 18 нафар олий маълумотли шифокор, 72 нафар ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда. Уларнинг 50 нафари патронаж ҳамширасидир.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратда: 3-оилавий поликлиника шифокорлари.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат