Меню
Қашқадарё
ОГОҲ БЎЛ, ҚУРУВЧИ!
Шу муносабат билан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида, хусусан, янги барпо этилаётган бино ҳамда иншоотлар қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан "Ёнғиндан огоҳ бўл, қурувчи!" тадбирлари ўтказилаяпти.
Ана шундай тадбир МЧЖ шаклидаги "Wood decor production" қўшма корхонаси томонидан Қарши шаҳрида янги қурилаётган ип йигирув фабрикаси биносида ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари, вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси масъуллари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда объектда ишлаётган ишчи-хизматчиларга қурилиш майдонида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда кўнгилли ўт ўчириш дружиначиларининг биринчи галдаги вазифалари ва ҳаракатлари хусусида тушунчалар берилди. Шу билан бирга, қурилиш майдонида содир бўлган ёнғинни мавжуд бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали бартараф этиш чоралари амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Шунингдек, қурувчилар қурилиш майдонларида носоз, қўлбола ва яроқсиз электр жиҳозларидан фойдаланиши тақиқланиши қайд этилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Таъкидлаш жоиз, барча қурилиш ташкилотлари мутасадди ва масъул шахслари қурилиш майдони ва ишчилар яшаш жойларида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришга эътибор қаратишлари зарур. Зеро, ўз вақтида кўрилган чоралар кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сағдулла АТАБАЕВ,
вилоят ИИБ ЁХБ меъёрий-техник экспертиза гуруҳи катта муҳандиси