Меню

Қашқадарё

30.11.2017 1844

ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАР ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИ?

Ушбу рўйхатда “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ шахсларнинг судьялик лавозимларига номзодлар захирасига киритилишига, биринчи марта судья лавозимига тайинланишига, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзосининг ўз фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонларнинг 24 тури белгиланди.

Бошқалар қаторида, мазкур рўйхатга қўпол ҳаракат бузилишлари билан кечадиган асаб тизими касалликлари, ўпка ва бошқа аъзолар сил касалликларининг фаол даври, мохов, инсульт ва унинг асоратлари, сил касаллиги, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, токсикомания ва туғма йод танқислиги синдроми, эшитишнинг бир ёки икки томонлама турғун пасайиши (шивирлашда товуш эшитилиши камида 3 метр) электроакустик мосламаларда эшитиш ўзгармаслиги (эшитиш мосламаси билан товушнинг эшитилиши камида 6 метр), иккала кўзда кўрликка олиб келган кўз ёки умумий касалликлар, иккала қўл ёки иккала оёқнинг йўқлиги, нутқнинг йўқлиги каби касалликлар ва жисмоний нуқсонлар киритилган.

Т.ПЎЛАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!