Меню

Қашқадарё

23.05.2017 2007

ОДДИЙ СУВДАЙ КЎРСАТИБ

Шунга асосан, халқ табобати (ёки тиббиёт) ва бошқа соҳаларда аҳамиятга эга бўлган этил спиртини мамлакатимизга четдан олиб кириш тақиқланади.

Бироқ кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан фуқаролар томонидан этил спиртини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, Қарши халқаро аэропортига Москва-Қарши йўналишидаги 995-сонли авиарейс билан учиб келган фуқаро Мансуржон Маллаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) этил спиртини мамлакатимизга четдан олиб кириш тақиқланганини билганлиги сабабли, ўзи билан олиб келган 2,5 литр маҳсулотни яширишга уринган. Яъни уни йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан олиб киришга уринган ва божхона назорати натижасида тўхтатиб қолинган.

Яна бир ҳолатда ушбу халқаро аэропортда парвозини якунлаган касбилик Толибжон Ходиев ҳам ўзига тегишли буюмларни божхона декларациясида қайд этиб, қўлидаги бир литр ҳажмдаги елим идишга жойланган этил спиртини, гўёки оддий сув сифатида чалғитиб олиб ўтаётганида божхона ходимлари томонидан фош этилди.

Якунда фуқаролар М.Маллаев ҳамда Т.Ходиевга нисбатан юритилган маъмурий иш материаллари жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди ва ҳар иккаласига нисбатан жарима жазолари тайинланди. Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган этил спирти белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Фуқароларимиз шуни билишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан, фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келиш тақиқланади. Ўрнатилган бу тартибдан мақсад мамлакатимизда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги давлат монополиясини, ички бозорни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва аҳоли соғлигини ҳимоя қилишни таъминлашдир.

Шундай экан, жорий этилган бу каби тартиб-таомилларга барча қатъий риоя этиши шарт. Бунга амал қилмаганлар эса қонун олдида жавоб беришлари тайин.

Низомиддин ЖЎРАЕВ,

"Қарши аэропорти" чегара божхона пости бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!