Меню

Қашқадарё

01.08.2024 5106

Оддий соч тўғнағичи айиқ ҳамласини қайтарди

Канадалик аёл айиқ ҳужумидан ўзининг соч тўғнағичи туфайли омон қолганини гапириб берди, деб ёзади Inside Edition манбаси.

Ванесса Чапут айтганидек, ити билан бирга ўрмонда югуриб юрганида унга айиқ ҳамла қилган. Ёввойи ҳайвон аёлни йиқитиб олиб, панжалари билан зарба беришни бошлаган. Кейин унинг бошидан тишлашга уринган, бироқ соч тўғнағичини суғуриб олган.

"У қисқични ғажиди, менимча, шунчаки тўғнағич пружинаси унинг оғзида сапчиб кетди", дея эслайди Ванесса Чапут.

Бу ҳолат айиқни ортга тисарилишга мажбур қилган. Бундан ташқари, аёлнинг ити қаттиқ ҳура бошлагани ҳам ўрмон томон қочаётган ёввойи ҳайвонни чўчитган.

Шундан сўнг жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Унда кучли тирноқлар қолдирган яралар ва қўл синиш жароҳати бўлган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!