Меню

Қашқадарё

10.09.2016 2237

ОДАМНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГ...

Секин юрсанг ҳам манзилга етасан.

* * *

 

Кўр кўрни топар, сув - нишабни.

* * *

Аҳмоқнинг кўргилиги – тилидан.

* * *

Бошқаларники турганда, ўз айбинг кўринмайди.

* * *

Дўстингни хафа қилганинг – душманингни тақдирлаган билан тенг.

* * *

Битта чўлоқ от бир тўда эшакдан афзал.

* * *

Зулматда қолса, ҳатто душманлар дўстлашади.

* * *

Оловсиз тутун бўлмас.

* * *

Ақлли кўринишга уриниш оқил бўлишга халал беради.

* * *

Дори баъзан заҳардан хавфли, оғу эса баъзида шифо.

* * *

Луқмангни оғзингнинг ўлчамига қараб тишла.

* * *

Ўз-ўзини мақташ – қуруқ пахтани чайнашдек гап.

* * *

Ит сув ичгани билан денгиз суви ҳаром бўлмайди.

* * *

Манман одам – илмдан йироқ.

* * *

Туяни тақалашса, бурга оёғини тутибди.

* * *

Одамнинг душмани уч хил: ўзининг душмани, дўстининг душмани ва душманининг дўсти.

* * *

Қайси қўлинг билан узатсанг, шу қўлинг билан оласан.

* * *

Сабрнинг ўзи аччиқ, меваси ширин.

* * *

Совуқ сўз душманлик келтиради, душманлик эса фалокат.

* * *

Одамни билмоқчи бўлсанг, у билан сафарга чиқ.

* * *

Илон пўстини ўзгартирса ҳам табиатини ўзгартиролмайди.

* * *

Бошқанинг кулфатидан бахт қидирма.

* * *

Тулкидан гувоҳ сўрашса, думини чақирибди.

* * *

Отилган тош чўлоқнинг оёғига тегади.

Манбалар асосида ХУРШИДА тайёрлади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!