Меню

Қашқадарё

23.05.2024 5248

Одам миясига чип ўрнатиш бўйича иккинчи амалиётга рухсат олинди

Америкалик миллиардер Илон Маск асос солган Neuralink компанияси Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати федерал бошқармаси (FDA)дан одам миясига чип ўрнатиш бўйича иккинчи амалиётга рухсат олди. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри ёзган.

Экспериментнинг биринчи қатнашчисида юзага келган муаммо бартараф этилгач, FDA иккинчи одамга Telepathy чипини ўрнатишга розилик берган. Ўта юпқа чиқувчи симлар билан боғлиқ муаммо ечими учун компания уларнинг бир қисмини мияга чуқурроқ киритишни режалаштирган.

Январь ойида Илон Маск биринчи одам Neuralink имплантини ўрнатиш бўйича амалиётни муваффақиятли ўтказиб, ўзини яхши ҳис этаётганини эълон қилган эди. Қурилмадан олинган дастлабки маълумотлар истиқболли натижаларни намоён этган.

Neuralink компаниясининг Telepathy номли машҳур янги қурилмаси эгасига смартфон ёки компьютерларни фикр ёрдамида  бошқариш имконини беради ва биринчи навбатда, қўл-оёқлардан фойдаланиш имкониятини йўқотган одамлар учун мўлжалланган. Март ойида имплант ўрнатилган илк бемор "фикр кучи" билан қандай шахмат ўйнашини намойиш этган эди.

Миллиардер, шунингдек, компаниянинг қурилма сифатида ўйланган, кўриш қобилиятини йўқотган инсонларга яна имкон берувчи мия импланти ҳақида эълон қилган. Бу лойиҳа Blindsight деб аталган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!