Меню
Қашқадарё
Одам илк марта номаълум манбадан парранда гриппи юқтирди
Американинг Миссури штатида яшовчи эркак ҳозирги эпидемияда парранда гриппини қишлоқ хўжалиги жонзотларидан бошқа манбадан юқтирган биринчи одам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.
У бошқа касаллик сабаб шифохонага тушган. Таҳлиллар эса бемор парранда гриппи юқтирганини кўрсатган. Унча давомий бўлмаган даволанишдан сўнг ўзини яхши ҳис қилган эркакка жавоб берилган. У АҚШда жорий йилнинг март ойидан буён вирус юқтирган ўн тўртинчи одам бўлган.
Янги тарқалиш даврида мамлакатдаги аввалги парранда гриппи юқтириш ҳолатларининг барчаси қон ва паррандалар билан ишлайдиган кишилар ўртасида кузатилган. Миссурилик бемор эса қишлоқ хўжалиги жонзотлари билан алоқада бўлмаган ва вирус сақлаши мумкин хом сут истеъмол қилмаган. Экспертлар юқиш манбасини излашда давом этмоқда. Маълумки, беморнинг яқинларидан ҳеч бирида вирус аниқланмаган.