Меню

Қашқадарё

20.07.2023 6473

Очиқ осмон остида - "Орамиздаги қаҳрамонлар"

Фотокўргазма

Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрига туташ ҳудудда "ERIELL Group" компанияси томонидан очиқ осмон остида ташкил этилган "Орамиздаги қаҳрамонлар" фотокўргазмаси ўтказилмоқда.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу фотокўргазманинг мақсади нафақат юқори касбий маҳорат, балки чидамлилик, сабр-тоқат ва метин ирода талаб қилувчи шарафли ва машаққатли касб эгаларининг самарали меҳнатини намоён этишдан иборатдир.

Фотосуратлар муаллифи - дунёга машҳур фотограф Эрнест Куртвелиев қаҳрамонлар тимсолларини яратиш учун Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги нефть ва газ конлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тебинбулоқ темир кони, Орол денгизи ҳудудидаги бурғулаш майдонлари ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларида жойлашган "ERIELL Group"нинг бошқа объектларига қилинган ижодий экспедицияларда фаол қатнашган.

- Замонавий Ўзбекистон иқтисодиёти ва жамият ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётган  қаҳрамонларнинг ўзига хослигини кўрсатиш  биз учун жуда муҳимдир, - дея таъкидлайди мазкур фотолойиҳа ташаббускорлари.

Ўз мухбиримиз

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!