Меню
Қашқадарё
ОАВ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЭНДИ АМАЛДА БЎЛАДИ...МИ?
Бу вазифа уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 февралдан кучга кирган "Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва у билан тасдиқланган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисидаги намунавий Низом талаблари асосида белгилаб берилди.
Шунингдек, мазкур қарор билан давлат органлари ва уларнинг раҳбарлари зиммасига "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунда белгиланган нормалар ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, ахборот хизматлари кадрларининг малакасини ошириш ва уларни журналист кадрлар, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш ва бошқа соҳалардаги юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифалари қўйилган.
Ахборот хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолияти, унинг фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади. Ахборотни органнинг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш бўйича иш олиб бориши ҳам улар зиммасида.
Энди ҳамма гап эски иш услубидан чиқиб, масъулларнинг янги талаблар асосидаги фаолиятга кўникишида.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ