Меню

Қашқадарё

01.12.2022 7929

Нотўғри ахборот тарқатганлик учун - ўлим жазоси

Шимолий Корея ҳукумати covid-19 тўғрисида нотўғри ахборот тарқатганлик учун ўлим жазоси хавф солиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақдаги хабарни NK News манбаси ёйган.

Ундаги маълумотларга кўра, коронавирус ҳақидаги "сохта" хабарлар учун жазо тўғрисидаги фармон матни жорий йилнинг май ойидаёқ Пхеньян кўчаларига ёпиштириб чиқилган, бироқ бу ҳақдаги ахборот эндигина пайдо бўлди. Ҳужжат муаллифлари ҳукуматнинг вирусга қарши ҳаракатларига қаратилган ҳар қандай  танқидни "давлатга қарши фаолият" деб атаган.

"Партия ва ҳукуматнинг эпидемияга қарши сиёсатини ўзича талқин қилаётган айрим аҳоли вакиллари асоссиз миш-мишлар  тарқатиб, жамоатчилик кайфиятига таъсир кўрсатаяпти ва жамиятнинг сиёсий барқарорлигини бузаяпти", дейилади фармон матнида.   

Ҳужжат талабларини бузган фуқароларга "шафқатсиз жазо" хавф солади.  "Миш-миш" учун жавобгарлик "қонунбузар"нинг қариндошларига ҳам татбиқ этилиши мумкин.

"Ушбу фармон талабларини ўта қўпол тарзда бузган шахслар ўлимгача бўлган  шафқатсиз жазога тортилади, улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари эса бошқа ерга кўчирилади ва чиқариб юборилади", дейилади ҳужжатда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!