Меню

Қашқадарё

29.12.2022 11805

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН АМАЛДА

Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида белгиланганидек:

лойиҳани ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан ёхуд топшириққа асосан вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лойиҳа матни давлат тили қоида ва талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида лингвистик экспертизадан ўтказилади;

лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади;

лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан давлат органларининг илмий ва таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари  ҳам шартнома асосида жалб қилиниши мумкин;

лингвистик экспертизани ўтказиш харажатлари бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!