Меню

Қашқадарё

18.10.2018 2518

НОН ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ ДОИМО ХАРИДОРГИР

Қарши туманидаги “Миржаҳон Акмал” хусусий корхонаси раҳбари Акмал Омонов ҳам шундай йўл тутган. 2015 йилда бизнесини ташкил этар экан, ишлаб чиқарган маҳсулотини ўзи яшаётган Файзобод маҳалласи аҳлига тақдим этди. Яхши бўлса, ерда қолмайди, деганича бор. Сифати харидорларга маъқул келди, бу эса ишбилармоннинг фойдасига хизмат қилди.

 Корхона асосан миллий ширинлик ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Нима кўп, маҳалладошларнинг яхши куни, тўйи кўп. Шу сабаб тадбиркор таклиф этаётган ноз-неъмат ҳудуднинг ўзидан ортмайди.

- Четдан янги ускуна сотиб олиб келиб, ишни фақат қолипли нон чиқаришдан бошлаганмиз, - дейди тадбиркор. – Мана, бугун анча ўсишга эришдик. Маҳсулот турини кўпайтирдик. Қолипли нон ёнига оби нон, патир ҳам қўшилди. Қолаверса, 3 хил турдаги миллий ширинликлар тайёрланаяпти. Натижада цехимизни анча кенгайтириб олдик. Ҳозир 10 нафарга яқин қишлоқдошимни иш билан таъминлаганман. Асосан буюртмага қараб ишлаймиз. Кунига 100 килограмм қандолат, 200 дона қолипли нон тайёрлаб сотамиз. Яқиндан туман маркази ва Қарши шаҳрига ҳам маҳсулот етказиб беришни бошладик.

Ёш ишбилармоннинг режаси кўп. Қўлга киритгани билан ҳам кифояланмоқчи эмас. Биринчидан, ўсиб бораётган талабни ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли оширмоқчи. Қолаверса, тайёрланаётган маҳсулот турини ҳам кўпайтириш мақсад қилинган. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун молиявий ёрдам олиш мақсадида тижорат банкига зарур ҳужжатларни ҳам топширган.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!