Меню

Қашқадарё

07.09.2023 6454

Номзодлар орасидаги фарқ атиги уч ёш, бироқ улардан бири "иккинчи муддат учун жуда кекса"

Wall Street Journal нашри ўтказган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг мутлақ кўпчилиги 80 ёшли амалдаги президент Жо Байденни янги муддатга номзодини илгари суриш учун жуда кекса деб ҳисоблайди.

"Номзодлар орасидаги фарқ атиги уч ёш бўлишига қарамай, сўралганларнинг 73 фоизи Байденни иккинчи муддат учун жуда кекса деган фикрда, респондентларнинг 47 фоизи 77 ёшли собиқ президент Трамп ҳақида ҳам шундай қарашда", деб ёзади манба.

 Номзодларнинг шахсий сифатлари борасидаги сайловчилар қарашлари деярли тенг бўлган. Мисол учун, уларнинг 42 фоизи Байденни оддий фуқаролар ҳақида қайғуради деб ҳисобласа, сўралганларнинг 43 фоизи Трамп тўғрисида шундай фикр билдирган.

Сўров натижаларига кўра, 46 фоиз респондентлар Трамп президент бўлишга руҳан тайёр деб ҳисоблайди, айни вақтда сўралганларнинг 36 фоизи Байден ҳақида ҳам шундай фикр билдирган.

Телефон орқали ва онлайн ўтказилган сўровда 1500 нафар рўйхатга олинган сайловчи иштирок этган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!