Меню

Қашқадарё

07.09.2023 6649

Номдор шифохона кардиологи икки беморни "тинчлантирган"ликда айбланмоқда

Берлин прокуратураси дунёга машҳур Charite клиникаси кардиологини икки бемор ўлимида айблаяпти.

"Прокуратура Берлин округ судида Charite шифохонасида ишловчи 56 ёшли кардиологни икки пункт бўйича қабиҳ ниятда маккорона қотилликни амалга оширганликда айблади", дейилади ҳуқуқ идораси баёнотида.

Бундан ташқари, 39 ёшли ҳамшира ҳам қотилликлардан бирида иштирок этганликда гумонланмоқда.

Айтилишича, 2021 йил 22 ноябрда айбланувчи ҳамшираларга 73 ёшли беморда муваффақиятли ўтказилаётган жонлантириш амалиётини тўхтатишни буюрган. Шундан сўнг у ишда гумонланувчи сифатида кўрилаётган ҳамширага бемор танасига ўлимга олиб келувчи дозада тинчлантирувчи дори юборишни топшириқ берган. Кутилганидан фарқли ўлароқ, биринчи уколдан омон қолган беморга айбланувчилар яна бир доза дори юборган ва шундан сўнг у вафот этган.

2022 йил 23 июнда содир бўлган иккинчи ҳолатда эса айбланувчи 73 ёшли аёлга бир неча дозада тинчлантирувчи укол қилган ва натижада бемор вафот этган.

Прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчи худбин кайфиятда юрган, у бемор айнан қачон вафот этишини ўзи ҳал қилиш имкониятига эга бўлишни хуш кўрган. Ҳозир кардиологнинг клиникада рўй берган бошқа беморлар ўлимига ҳам алоқаси бор-йўқлиги текширилмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!