Меню

Қашқадарё

18.04.2024 4601

Номаълумлик ва ноаниқлик табиий равишда кутиш билан боғлиқ стрессни келтириб чиқаради

Чикаго университети (АҚШолимлари номаълумлик ва ноаниқликдан қўрқиш одамларда кутиш билан боғлиқ стресс (қаттиқ ҳаяжон)ни келтириб чиқаришини аниқладиларТадқиқот натижалари The Journal of Personality and Social Psychology журналида эълон қилинган.

Изланиш жараёнида кўнгиллилар бир нечта фаразий сценарийлардан бирини танлаши керак эди. Улардан биринчиси иш ҳақига тааллуқли. Қатнашчиларга ўз иш кунини икки усулдан бири бўйича режалаштириш таклиф этилган: барча вазифаларни узоқ муддатли танаффусларсиз бажариш ёки умумий иш ҳажмини тўртдан бирга қисқартирган ҳолда катта танаффус қилиш. Икки ҳолат учун ҳам иш ҳақи бир хил бўлган. 

Иккинчи сценарий доирасида олимлар тадқиқот субъектларига таътил арафасида муҳим ҳисобот устидаги бир соатлик ишни (иш ҳақисиз) зудликда ёки ҳордиқдан қайтганидан кейин (иш ҳақи билан) бажариш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф этганлар 

Сўров натижалари кўпчилик қатнашчилар ҳар қандай вазиятда, бунинг учун ҳатто агар қўшимча иш ҳақи кўзда тутилмаган бўлса ҳам ишни тезроқ якунлашни авзал билишини кўрсатган. 

Олимларнинг тушунтиришича, номаълумлик ва ноаниқлик одамларда табиий равишда кутиш кераклиги билан боғлиқ стрессни келтириб чиқаради. Оғриқли кутиш ҳиссини қувиш ва дарҳол "мукофот" олиш учун одам бундай ҳаракатларнинг келгусидаги гумон фойдасига қарамай, онгли тарзда "шошилиши" мумкин

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!