Меню
Қашқадарё
Номаълум почта жўнатмаси ичидан шақилдоқ илон чиқди
АҚШда эркак ичида тирик шақилдоқ илон бўлган почта жўнатмасини олди, деб ёзади Inside Edition манбаси. Америкаликнинг сўзларига кўра, номаълум одамлар унга таҳдид қилмоқда.
Калифорния штатида яшовчи Элайж Боулзнинг айтишича, ўтган ҳафтада унинг номига ноъмалум кишидан жўнатма келган. У хотини билан бирга қутини очганида унинг ичида тирик шақилдоқ илон борлигини кўрган.
"Хотиним қўрқиб, ўзи истамаган ҳолатда қутини мен томон улоқтиришига бир баҳя қолди", дея эслайди эркак.
Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланганини маълум қилган. Айни вақтда жўнатма АҚШ почта хизмати орқали Флоридадан юборилгани аниқланган.
Қути Элайж Боулз қўлига келиб тушгунига қадар қарийб икки ҳафта почтада турган. Энди эркак полиция айбдорларни топишидан умидвор.