Меню

Қашқадарё

07.11.2017 3572

НОК

Ибн Сино нок меваси билан кўплаб хасталикларни даволаган. Қуритилган нокдан жароҳатларни тузатишда, ошқозонни тозалашда фойдаланган. Қоқисини ич кетарда ёки йўтал хуружини пасайтириш учун қўллаган бўлса, нок қайнатмасини пешоб ҳайдаш, пешоб йўлидаги тошларни эритишда ишлатган. Бундай дамлама бактерияларга қарши яхши таъсир кўрсатади. Энг яхши тинчлантирувчи восита ҳамдир. Қадимда шаробда тайёрланган экстрактидан хавфли ўсмаларни даволашда фойдаланилган.

Шифокорлар янги узиб олинган, қайнатилган ва пиширилган нок мевасини ўпкага оид бронхит, сил (туберкулёз), бўғма ва кучли йўталда тавсия этишади.

Мазкур мева кайфиятни кўтаради. Шунинг учун у асаб касалликларида кони фойда. Хушбўй исли айрим навлари тахикардиядан азият чекаётган беморларга буюрилади. Юрак уришини меъёрлаштириш, юрак мушаклари тўқималарини мустаҳкамлашда нокка етадигани йўқ.

Нок қил томирлар - капиллярларни мустаҳкамлайди, танани ортиқча шлаклардан тозалайди. Аммо уни истеъмол қилишда меъёрни унутмаслик керак. Керагидан ортиқ нок истеъмоли баъзан терида тошмалар пайдо қилиши мумкин.

Манбалар асосида СОЖИДА тайёрлади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!