Меню
Қашқадарё
НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ВА ЭШИТИШ МОСЛАМАСИ ТОПШИРИЛДИ
Ижтимоий ҳимоя
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан вилоятимизда оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 110 та ногиронлик аравачаси, 50 та эшитиш мосламаси ва реабилитация воситалари билан таъминланди.
- 2009 йилда туғилган қизим Шаббона болаликдан 1-гуруҳ ногирони, - дейди Ғузор туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Маҳбуба Розиқова. – Ёши катта бўлгани сари уни кўтариб юришга қийналаётгандек. Маҳаллага ногиронлик аравачаси олиш учун ариза билан мурожаат қилгандик. Ижобий ҳал бўлди. Шу биргина мадад ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди.
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Манзура Очилованинг маълум қилишича йил охирида эҳтиёжи бор хотин-қизларга яна шунча реабилитация воситалари топширилади.
Шоҳиста БОЗОРОВА