Меню

Қашқадарё

19.05.2023 6265

Нишон тумани ҳокимининг бирйўла 11 нафар ёрдамчиси интизомий жазо олди

Нишон туманида 11 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги туман ҳокими ёрдамчисига ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

Нишон тумани ҳокими М.Хайитмурадов томонидан жорий йил 18 майда қабул қилинган ва “E-qaror” электрон тизимида жойлаштирилган қарорга мувофиқ, бундай жазога ҳудуддаги Обод, Истиқбол, Байналминал, Гулзор, Жануб машъали, Дўстлик, Қирққулоч, Янгиобод, Кўксой, Юксалиш ва Нуристон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари лойиқ кўрилган. Бунинг сабаби сифатида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси орқали кредитларни ажратиш тартиби тўғрисида”ги 373-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатда Нишон тумани прокурорининг интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги тегишли қарорлари маълумот учун қабул қилинганлиги қайд этилган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!