Меню
Қашқадарё
НИКОҲ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бешкент шаҳридаги “Дилхуш” тўйхонасида ўтказилган мазкур хайрия тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Зафар Рўзиев оила қураётган келин-куёвларни табриклаб, тантанали равишда уларга никоҳ гувоҳномаларини топширди. Шунингдек, ёшларга Президент совғаси сифатида ётоқхона мебеллари тўплами, никоҳ узуклари берилди.
Тўйда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Январ Иноятов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эсон Ражабов, Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддас Мирсаидова ва бошқалар келин-куёвларни оила аталмиш муқаддас гўшага қадам қўяётганликлари билан қутлаб, тинч-тотув ҳаёт кечиришсин, ували-жували бўлишсин, рўзғоридан қут-барака аримасин, дея тилак билдирдилар.
Ўзбекистон халқ бахшиси Маҳматмурод Ражабов, хушовоз хонанда Алижон Исоқов ва бошқа соҳирнафас санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тўйни янада файзиёб айлади.
“Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида ўтказилаётган суннат ва никоҳ тўйлари жойларда давом этмоқда.
Собир НАРЗИЕВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Муаллиф олган сурат.