Меню
Қашқадарё
09.11.2023
5574
Немис сиёсатчилари ўта бойлар учун янги йиғим жорий этмоқчи
Германия канцлери Олаф Шольц аъзоси бўлган Социал-демократик партия мамлакатнинг жуда бой фуқаролари учун вақтинчалик "инқироз бадали"ни жорий этиши мумкин. Бу ҳақда RND немис нашри маълум қилган.
Манба маълумотларига кўра, иқтисодий сиёсат бўйича таклифлар рўйхатида ана шундай ташаббус ҳам бор. Партия уни декабрдаги конференцияси жараёнида муҳокама қилади. Йиғимдан тушган маблағ инвестицияларни рағбатлантириш учун янги ҳукумат фондига йўналтирилади.
Қайд этилишича, ўзгариш мамлакатнинг 95 фоиз аҳолиси учун солиқ юкини енгиллаштириши керак. Умуман, сиёсатчилар йилига 100 миллиард евро миқдоридаги хусусий инвестицияларни қўзғатишни хоҳлашмоқда. Бу миллионта янги иш ўрни яратиш имконини беради.