Меню

Қашқадарё

10.09.2021 246

Неймарнинг отаси ўғли "ПСЖ"да қолиши учун 20 миллион евро олган

"Пари Сен-Жермен" жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси уни француз футбол клуби таркибида сақлаб қолишни таъминлаш учун раҳбарият вакиллари биридан 20 миллион евро олган", дея хабар тарқатди Sport.es нашри RAC1 радиостанциясига таяниб.

Манба маълумотларига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта ёздаёқ юлдуз футболчини жамоага қайтаришни истаган. Бундан хабар топган парижликлар функционерларидан бири ҳужумчининг отаси ҳисоб рақамига йирик сумма ўтказган.

Неймар "Пари Сен-Жермен"га 2017 йилда "Барселона"дан келганди. У парижликлар сафида 2017/18, 2018/19, 2019/20 йилги мавсумларда футбол бўйича Франция чемпиони бўлди, 2017/18 йилги мавсумда лига кубоги, икки карра (2018, 2020 йиллар) мамлакат суперкубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Франция чемпионатининг ўтган мавсумида ҳужумчи 18 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига тўққизта гол киритган ва бешта самарали узатмани амалга оширган.

Аввалроқ Неймар жамоа мухлислари билан муносабатда хушмуомала бўлиши учун йилига 6,5 миллион евро қўшимча ҳақ олиши маълум бўлганди. Шунингдек, бразилиялик футболчи зиммасида ўз баёнотларида клуб ва унинг ходимларини танқид қилмаслик мажбурияти бор.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!