Меню
Қашқадарё
НЕФТЬ-ГАЗЧИЛАР УЧУН ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
- Юртимиз нефть-газ соҳасида муҳим ўрин тутувчи мазкур йирик саноат корхонамизда 4 минг нафардан зиёд киши меҳнат қилмоқда, - дейди мажмуа касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Абдувоҳид Ботиров. - Шубҳасиз, эришилаётган натижаларда уларнинг муносиб улуш бор. Ушбу муҳим саналар муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида мажмуада фидокорона меҳнат қилиб келаётган 80 нафар илғор ходим қимматбаҳо эсдалик совғалари ва 42 нафар фаол ходим фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.
Тадбир давомида мажмуа ходимлари ўртасида спортнинг футзал (минифутбол), волейбол, кураш, шахмат, стол тенниси турлари бўйича ўтказилган мусобақаларнинг ғолиблари қимматбаҳо эсдалик совғалари, кубок ва медаллар билан тақдирланди.
Шунингдек, 140 нафардан зиёд ходимнинг таълим, санъат, спорт соҳасида салмоқли ютуқларга эришган фарзандлари ҳам рағбатлантирилди. Уларга жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмалари топширилди.
МИРЖАҲОН
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.