Меню

Қашқадарё

19.10.2023 5783

Неандертал одамлар таом шинавандаси бўлган(ми?)

Италиянинг Тренто университети олимлари неандерталлар ошхона ва пазандалик одатларини ўргандилар. Мутахассислар замонавий одамларнинг қадимги аждодлари улар ҳақида уйлаганидан кўра кўпроқ ривожланган бўлган деган хулосага келишди. Тадқиқот натижаларини PLOS One илмий журнали чоп этган.

"Неандерталлар рамзий фикрлаш қобилиятига эга бўлишган, бадиий буюмлар ясашни уддалай олганлар, танасига шахсий безаклар билан зеб беришни билишган ва фавқулодда хилма-хил рационга таянганлар.

Биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, улар одатда тайёрланган таомларни истеъмол қилишган. Бу қобилият неандерталлар улардан минг йиллар кейин яшаган Homo sapiens (ақлли одам)лар каби уқувли бўлганликларини тасдиқлайди", дейди тадқиқот иштирокчиси, археолог Диего Анхелуччи.

Олимларнинг хулосаси Португалия марказида жойлашган Гурта-де-Оливейра ғоридаги неандерталлар манзилини ўрганиш натижаларига асосланган. Тадқиқотчилар у ердан узоқ вақт давомида таом тайёрлаш учун фойдаланилган жойни топишган.

Куйган суяклар шуни англатадики, неандерталлар кийик, эчки, от, бизон ва каркидонлар гўштини пиширганлар, шунингдек, тошбақаларни косаси билан қиздирилган тошда тоблашган. Бошқа жойдан топилган топилмалар замонавий одамларнинг қадимги аждодлари ўзлари учун балиқ ва моллюскалар пиширгани, ҳатто кедр ёнғоғини ҳам оловда тоблаб, истеъмол қилишганини кўртсатган.

Олиб борилган қазишма ишларига қарамай, археологлар неандерталлар оловни айнан қандай усулда юзага келтирганликларини аниқлай олишмаган. Улар тахминига кўра, замонавий одамларнинг қадимги аждодлари олов ёқишга чақмоқтош ёрдамида учқун ҳосил қилиш орқали эришган. Бироқ ҳозирча бу фаразнинг исботи йўқ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!