Меню

Қашқадарё

03.03.2023 8113

Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистондаги тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳанг

Жорий йилда воҳамиз шаҳар ва туманларида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тадбирлар 15 мартдан бошланади, Қарши шаҳрида эса халқ сайлларини жорий йил 19 март куни ўтказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори шу йил 1 мартда қабул қилинди. Унга мувофиқ бу йил севимли байрамимиз мамлакатда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонланади.

- Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади, -дейилади қарор матнида. - Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элатларга мансуб барча ватандошларимиз учун умумхалқ байрамига айланди.

Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!