Меню
Қашқадарё
"Наушник" ўрнига эшитиш мосламаси тақадиган бўлди
Қулоқчин ёрдамида мусиқа тинглаб ётиш асносида уйқуга кетишни одат қилган хитойлик аёлнинг эшитиш қобилиятида муаммо пайдо бўлди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Унинг сўзларига кўра, бошқачасига ухлай олмаган.
Ван фамилияли аёл ўзида эшитиш билан боғлиқ муаммо бошланганини пайқагач, қулоқларини текширтириш учун шифохонага борган. Обдан ўтказилган текширишлар унинг чап қулоғи эшитиш қобилиятида тикланмас неврологик шикастланиш бўлганини кўрсатган.
Шифокор аёлнинг бошидан жароҳат олган-олмагани ёки қулоқларини узоқ вақт давомида баланд овозга тутган-тутмаганига ойдинлик киритган. Шу мазмундаги саволга жавобан мижоз икки йил давомида ҳар кеча қулоқчин ёрдамида фақат мусиқа тинглашини билдирган.
"Коллежда ўқиб юрган кезларимда менга мусиқа жаранги остида ухлаш ёқарди. Икки йил шундай давом этди, бу аллақачон одатга айланган", деган хитойлик.
Дўхтир Ваннинг йўқотилган эшитиш қобилияти ўрнини махсус аппарат ёрдамида тўлдириш мумкинлигини қўшимча қилган ва одамларга ундан ўрнак олмасликни маслаҳат берган.