Меню

Қашқадарё

28.09.2023 6330

Наша уруғи - қимматли озиқ моддалар манбаи

Германиянинг Фрайбург университети олимлари наша уруғи ун, муҳим ёғ кислоталари ва оқсилларга бой мойнинг қимматли манбаи бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Foods журналида эълон қилинган.

Айтилишича, айни вақтда дунё бўйича нашанинг таркибида турли макроэлементлар мавжуд элликка яқин нави етиштирилади. Илгари унинг уруғи чиқит ҳисобланган. Ваҳоланки, наша уруғида максимал 30 фоизгача оқсил сақланади, озиқавий компонентлар ва ёғлар миқдори мос равишда 30-40 фоиздан 25-30 фоизгача ўзгариб туради. Бу уни қимматли озиқ моддалар манбаи қилади. Уруғни тозаланган ҳолда бутунлигича ёйиш, ундан ун, ёғ ёки оқсил изоляти олиш мумкин.

Наша, шунингдек, таркибида катта миқдорда тўйинмаган ва кўп тўйинмаган фойдали ёғ кислоталарини сақлайди: улар ўсимлик уруғида мавжуд умумий ёғ миқдорининг 80-90  фоизини ташкил қилади. Наша уруғи кальцийга ҳам бой. Бундан ташқари, наша етиштиришда озуқавий қиймати ўхшаш бошқа ўсимликларга нисбатан камроқ пестицидлар ва сув талаб қилинади.

Олимлар  концентрацияланган наша экстрактлари хавфсиз эканлигини текшириш, шунингдек, ўсимлик уруғи хусусиятларини ўрганишни давом эттириш учун қўшимча тадқиқотлар олиб бориш керак, деган хулосага келишган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!